Кеча, 15 январь куни Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этувчи клубларнинг ОФКга мусобақада майдонга тушиши мумкин бўлган жамоа таркиби рўйхатини тақдим этишнинг сўнгги куни эди.
Ўзбекистон чемпиони - "Локомотив" янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтирмоқда.
Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда ЎзПФЛ ҳамкорликдаги ишчи гуруҳининг вилоятларга сафар этиши ва у ердаги футбол инфратузилмаси билан яқиндан танишиш, назарий ва амалий ёрдам бериш, мавсумга тайёргарлик ишларини ўрганиш давом этмоқда.
Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан олиб бораётган ислоҳотлар натижасида жойларда футболга муносабат ўзгараётганлиги, оддийликдан мураккабликка, оммавийликдан профессионалликка қадар интилиш бўлаётганлиги бор гап.
Келаётган мавсумда халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини 3та клуб ҳимоя қилади.
“ЛОКОМОТИВ”
Жамоа янги мавсумга тайёргарликни 2017 йилнинг 24 декабрида, ўз қароргоҳида бошлаган. Айни пайтда Тошкентда машғулотлар олиб бораётган футболчилар эртага йиғинни хорижда давом эттириш учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетишади.
ЎФФ ҳамда ПФЛ томонидан олиб борилаётган янгича ишлаш тизимига, амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабат билдираётган мутахассислар, мураббийлар ва футболчилар қаторида футболимиз фахрийлари ҳам борлиги қувонарли. Ўзбек футболи журналистикаси отахони, таниқли шархловчи, Республика тоифасидаги ҳакам, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Ахбор Имомхўжаев ҳам ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди:
| # | Jamoa | O‘ | G‘ | D | M | О |
|---|---|---|---|---|---|---|
Hech nima topilmadi. | ||||||