2013 йилда олтин дублни қайд этган «Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан 150 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланди.
Тошкент ва Бухоро Иккинчи лига иккинчи босқич (ўтиш турнири) мусобақалари старт олди. Ушбу учрашувлар якунига кўра, 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этувчи жамоалар номи маълум бўлади.
Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитаси Осиё Чемпионлар лигасининг 2014 йилги мавсуми учун квоталарни тасдиқлади.
Олий Лига-2013ни иккинчи ўринда якунлаган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси янги – 2014 йилги мавсумга тайёргарликни 10 декабрдан бошлайди.
Самарқанднинг «Динамо» жамоаси мухлислари ўртасида клуб расмий сайтида ўтказилган сўровнома якунига етди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
БААда Ғарбий Осиё (БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Эрон, Кувайт, Баҳрайн, Иордания) ва Ўзбекистон иштирокида мажлис бўлиб ўтди.
Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси 2014 йилги мавсумга тайёргарликни 15 декабрь куни ўз қароргоҳида бошлайди.
2013 йилги Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида ғолиб чиққан Муборакнинг «Машъал» жамоаси Олий Лига-2014 учун таркибни кучайтиришни бошлади.
Ўзбекистон Биринчилиги-2013да муваффақиятли иштирок этиб, Олий Лига йўлланмасини қўлга киритган «Андижон» 14 ноябрь куни таътилга чиққан.
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев пойтахтнинг бошқа бир жамоаси билан шартнома имзолади.
| # | Jamoa | O‘ | G‘ | D | M | О |
|---|---|---|---|---|---|---|
Hech nima topilmadi. | ||||||